Shan. Fev 14th, 2026

Зарафшон шаҳар “Электр таъминоти корхонаси” биносида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга гиёҳвандликни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони ҳамда 2025 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026–2030-йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

Анвар Исоков,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan