Хатирчи туман судлари томонидан жойларда жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири Хатирчи Педагогика техникуми биносида ташкил этилди.
Сайёр суд мажлисида 1 та жиноят иши, 35 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳамда 1 та фуқаролик иши кўриб чиқилиб, уларга нисбатан суднинг якуний қарорлари сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида эълон қилинди.
Шунингдек, суднинг якуний қарори мазмун-моҳиятини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириш билан бир қаторда жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлиги ҳамда ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида судьялари томонидан батафсил тушунтиришлар бириб ўтилди.
Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан 8 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазо тайинди. Маъмурий қамоқ жазоси тайинланган шахслардан 5 нафари суд қарорига биноан моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун ундирилиши лозим бўлган маблағни тўламасликда ифодаланган ҳуқуқбузарлиги учун маъмуриқ қамоқ жазоси тайинланди.
Кўрилган ишлардан 1 нафарига эса транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан маст ҳолда бошқаришда ифодаланган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 барақари 16.480.000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини эслатиш ҳамда шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.
Бундан ташқари, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтиб, Ўзбекистон Республикасида Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон Халқига йўллаган мурожаатномаси мазмун-моҳияти атрофлича тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига хотин-кизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериш билан бир қаторда, мамлакатимизда коррупция ва гиёҳвандлик жиноятларини олдини оллиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилиб келинаётган ишлар, ушбу турдаги жиноятлар учун жавобгарлик тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шерзод Мамиров,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси
Аслиддин Норбеков,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси
Шохрух Каримов,
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди судьяси