Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди тергов судьяси Л.Обидов томонидан тумандаги қизил ҳудуд тоифасига киритилган “Янгиариқ” маҳалла фуқаролари йиғини биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида 25 нафар шахсга нисбатан 18 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Бундай сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини эслатиш ҳамда шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.
Бундан ташқари, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтиб, Ўзбекистон Республикасида Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Олий Мажлис ҳамда Ўзбекистон Халқига йўллаган мурожаатномаси мазмун-моҳияти атрофлича тушунтириб ўтилди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига хотин-кизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериш билан бир қаторда, мамлакатимизда коррупция ва гиёҳвандлик жиноятларини олдини оллиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилиб келинаётган ишлар, ушбу турдаги жиноятлар учун жавобгарлик тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Лазизбек Обидов,
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг тергов судьяси