Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳим ўринни эгаллади.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди тергов судьяси У.Исмаилов ижтимоий профилактика ҳафталиги доирасида шаҳар ҳудудидаги “Фаровон” ва “Янги Ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва маҳалла фаоллари билан учрашиб ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган техникум талабалари билан учрашишди.
Мазкур йиғилишда, маҳаллалар ҳудудини жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, жиноятларни барвақт профилактика қилиш, ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Хусусан, маҳалла ҳудудида содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва жиноятчиликка имкон яратиб берган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.
Улуғбек Исмаилов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди тергов судьяси