Pay. Apr 2nd, 2026

Жорий йилнинг 2 март куни Навоий вилоят маъмурий суди раҳбарияти томонидан судья ва суд ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан суд органларида манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш, бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек судларда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 13-банди ижроси юзасидан семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Семинар давомида судья ва суд ходимларига судларда коррупцияга қарши кураши бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинар давомида вилоят судининг судьяси Д.Бобоноров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонининг мазмун моҳияти ёритиб берилди.

Маъруза юзасида тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга суд раҳбарияти томонидан тушунтиришлар берилди.

Семинар машғулоти якунида вилоят маъмурий судининг раиси Б.Эргашев томонидан ҳар бир судья ва суд ходими коррупцияга қарши курашишда ўзига берилган мажбуриятларни сўзсиз бажариши бу каби жирканч иллатга шерик бўлишидан ўзини тийиши ҳамда фуқароларнинг судга бўлган ишончини оқлашлари лозимлиги ўқтириб ўтилди.

 

 

Давлат Бобоноров,

Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси 

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan