Pay. Apr 2nd, 2026

Давлат раҳбари томонидан барча тизимда коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрсида”ги қонунига асосан, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади.

Судлар томонидан, коррупция, одам савдоси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни олдини олишга қаратилган учрашув  ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Мана шундай учрашув 2026 йил 5 январь куни Навбаҳор туман “Келачи” маҳалласида, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди ташаббуси билан ўтказилди.

Туман судларининг раиси томонидан ўтказилган тадбирда, коррупция ва одам савдосига қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик ҳақида сўз юритилиб, иштирокчиларга, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши оқибатида келиб чиқиши, қонунда пора олиш, бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун Жиноят кодексининг 210, 211 ва 212-моддаларида жиноий жавобгарлик, шунингдек, одам савдоси учун Жиноят кодексининг 135-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланганини, мазкур жиноятни содир этганларга нисбатан содир этилган қилмишнинг тавсифланишига қараб озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкинлиги ҳамда коррупция ва одам савдосига оид бошқа маълумотлар ҳақида фуқароларга тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, суд тизимидаги ислоҳотлар ҳамда 2025 йилда эришилган ютуқлар ҳақида фуқароларга маълумотлар берилиб, 2026 йилда судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини янада кенгайтирилиши, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришнинг келгуси йиллардаги устувор мақсадлари белгиланиб, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида «Рақамли суд» концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратилиши, ҳозирда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турлари оширилгани, судларда аҳоли ва судьялар учун қулай ҳамда замонавий шарт-шароитлар яратилгани тушунтирилди.

 

Алишер Сайдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan