Президентимизнинг
2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва
наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарорида гиёҳвандлик ва уюшган наркожиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини
сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш орқали аҳолини, биринчи навбатда,
ёшлар саломатлигини ҳамда миллат генофондини самарали ҳимоя қилиш бўйича
комплекс чора-тадбирларни белгилаш назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида
хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга
қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли қарорида ижтимоий
профилактика самарадорлигини оширишни устувор вазифа этиб белгилаган ҳолда
маҳаллаларда хавфсиз муҳитни ишончли таъминлаш бўйича манзилли профилактик
чора-тадбирлар тизимини самарали жорий этиш орқали жиноятчиликни кескин
камайтириш бўйича ташкилий-профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш
масалалари муҳим ўринни эгаллади.
Навоий вилоят
судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ж.Каримов, жиноят ишлари
бўйича Навоий шаҳар суди раиси Б.Алиқулов, шаҳар судининг тергов судьялари
С.Болтаев ва У.Исмаиловлар “Янги Ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида
жойлашган Навоий Юридик техникуми талабалари билан “Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида
гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар истеъмолининг олдини олиш”
мавзусида давра суҳбати ўтказдилар.
Давра суҳбатида, ёшлар
ва ўсмирлар ўртасида гиёҳванд моддалар истеъмоли нафақат Ўзбекистон, балки
бутун дунё учун долзарб муаммо экани, сўнгги йилларда республикамизда
гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ содир этилган жиноятларнинг
22-25 фоизи ёшлар томонидан содир этилганлиги ташвишларанли ҳолат эканлиги
таъкидланди.
Таҳлиллар шуни
кўрсатмоқдаки, ёшлар орасида “Тропикамид”, “Прегабалин” (“Лирика”, “Регапен” ва
“Липре”), “Залеплон” (“Селофен”) каби кучли таъсир қилувчи препаратлар ва
таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган “Трамадол” дори воситалари кенг тарқалмоқда.
Айниқса, кейинги
пайтда онлайн платформалар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг
ноқонуний савдоси учун қулай ахборот майдонига айланиб бормоқда.
Хусусан, интернет
маконида гиёҳвандлик воситалари ва психофаол
моддалар савдосига ихтисослашган 52 ахборот манбаи аниқлангани, уларнинг
14 таси веб-сайтларда, 38 таси эса телеграм мессенжери орқали фаолият юритганлиги,
уларнинг умумий аудиторияси 119 минг 671 нафар фойдаланувчини ташкил этганлиги
кўрсатиб ўтилди.
Таҳлилларга кўра,
2025 йилда республикада ҳуқуқ-тартибот идораларининг саъй-ҳаракатлари
натижасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи
моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 15 412 та жиноят ва 1 956 та
маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланди.
Энг кўп
жиноятларни гиёҳвандлик воситаларини ўз истеъмоли учун сақлаш (ЖК 276-модда –
41 фоизи ёки 6.387 таси), қонунга хилоф равишда муомалага киритиш (ЖК 273-модда
– 36 фоизи ёки 5.577 таси) ва тақиқланганэкинларни етиштириш (ЖК 270-модда – 13
фоизи ёки 1.968 таси) ҳолатлари ташкил этди.
Наркожиноятларнинг
53 фоизи Тошкентшаҳри (3.986 та), Фарғона (2.178 та) ва Тошкент(1.954 та)
вилоятлари ҳиссасига тўғри келди.
Давра суҳбати
давомида судьялар томонидан бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича олиб
борилаётган ишлар ва кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, ёшлаш
ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга
оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Зарурий профилактик
чораларни янада кучайтириш бўйича судьяларнинг, педогог ўқитувчилар ҳамда
талабаларнинг таклифлари тингланди. Суҳбатлар жараёнида гиёҳвандликка қарши
курашишга оид тарғибот материаллари тарқатилди.
Жаҳонгир Каримов,
Навоий вилоят суди судьяси
Баходир Алиқулов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси
Суннатжон Болтаев,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди
тергов судьяси
Улуғбек Исмаилов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди
тергов судьяси