Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг тергов судьяси С.Кушатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1 Қарорининг ижроси юзасидан Томди туманидаги “Шарқ” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Роҳат” оилавий шифокорлик пункитида овул фуқаролари йиғини фаоллари ҳамда ОШП ҳамширалари иштирокида вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, гиёҳвандлик, ўғирлик ва жинсий эркинликка қарши жиноятлар бўйича тушунтиришлар берди ҳамда уларнинг оқибатлари ҳақида маъруза қилди.
Ўтказилган давра суҳбатида давомида ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берди.
Санджар Кушатов,
Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди тергов судьяси