Мазкур семинар Навоий вилояти экология ва иқлим ўзгариши бош
бошқармасининг меҳнат жамоаси иштирокида Навоий туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров ва судьялар А.Хамидов, Ф.Бахронов, Б.Джумаев. Ҳ.Саъдуллаев
томонидан ташкил этилиб, маързачилар ўзларининг тушунтиришлари орқали мавзуга
доир масалалар хусусида сўз юритишди.
Хусусан, тадбир
давомида суд-ҳуқуқ тизимига оид қонунчилик, бу борада амалга оширилган ислоҳотлар,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар
фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга
эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини
яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сон Фармонининг мазмун-моҳияти,
иқтисодий судлар фаолиятидаги ўзгаришлар тушунтириб берилди.
Шунингдек, мазкур
учрашувдан кўзланган асосий мақсад атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонун
устуворлигини таъминлаш, экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда соҳада
фаолият юритаётган ходимларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш
ҳамда бунда коррупциявий ҳолатларга йўл қўймасликдан иборат эканлиги семинар
давомида алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида Навоий туманлараро
иқтисодий суди судьялари А.Хамидов,
Ф.Бахронов, Б.Жумаев. Ҳ.Саъдуллаев томонидан экологик қонунчиликдаги
долзарб йўналишлари, атроф-муҳитга етказилган зарар учун белгиланган маъмурий
ва жиноий жавобгарлик чоралари, шунингдек, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва
расмийлаштириш тартиби ҳақида батафсил маълумот бердилар. Айниқса, ер ва сув
ресурсларидан оқилона фойдаланиш, биохилмахилликни асраш, атмосфера ҳавосини
муҳофаза қилиш, чиқиндиларни белгиланган тартибда жойлаштириш масалаларига
алоҳида тўхталиб ўтилди.
Учрашув очиқ мулоқот руҳида ташкил этилиб, экология ходимлари ўз фаолияти
давомида учраётган амалий муаммолар юзасидан саволлар бердилар. Судьялар
томонидан берилган ҳуқуқий тушунтиришлар эса қонун нормаларини тўғри қўллаш ва
иш юритиш жараёнларида хатоларга йўл қўймасликка хизмат қилиши таъкидланди.
Хусусан, тадбирда жамиятда экологик маданиятни юксалтириш зарурлиги қайд
этилди. Табиатни асраш ва келажак авлодлар учун соғлом атроф-муҳитни сақлаб
қолиш ҳар биримизнинг устувор вазифамиз экани алоҳида таъкидланди.
Бундай учрашувлар экологик назорат самарадорлигини ошириш, ҳуқуқий онг ва
масъулиятни кучайтириш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлашда муҳим аҳамият касб
этади.
Бегзод Джумаев,
Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси