Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси А.Исоков томонидан Зарафшон шаҳар Марказий кон бошқармаси ишчи ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Учрашув давомида Президентимизнинг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарорларида белгиланган вазифалар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Анвар Исоков,
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси