Pay. Apr 2nd, 2026

Президентимизнинг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги гиёҳвандлик ва уюшган наркожиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш орқали аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар саломатлигини ҳамда миллат генофондини самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш назарда тутилган.

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Ж.Каримов, Д.Хонбўтаева, З.Нарзиев, А.Рахимов, Ф.Рахманов, жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси Б.Алиқулов ва Навоий вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Очилов Навоий давлат университети талабалари билан “Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар истеъмолининг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар.

Давра суҳбатида, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида гиёҳванд моддалар истеъмоли нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё учун долзарб муаммо экани, сўнгги йилларда республикамизда гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ содир этилган жиноятларнинг 22-25 фоизи ёшлар томонидан содир этилганлиги ташвишларанли ҳолат эканлиги таъкидланди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ёшлар орасида “Тропикамид”, “Прегабалин” (“Лирика”, “Регапен” ва “Липре”), “Залеплон” (“Селофен”) каби кучли таъсир қилувчи препаратлар ва таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган “Трамадол” дори воситалари кенг тарқалмоқда.

Айниқса, кейинги пайтда онлайн платформалар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси учун қулай ахборот майдонига айланиб бормоқда.

Хусусан, интернет маконида гиёҳвандлик воситалари ва психофаол  моддалар савдосига ихтисослашган 52 ахборот манбаи аниқлангани, уларнинг 14 таси веб-сайтларда, 38 таси эса телеграм мессенжери орқали фаолият юритганлиги, уларнинг умумий аудиторияси 119 минг 671 нафар фойдаланувчини ташкил этганлиги кўрсатиб ўтилди. 

Давра суҳбати давомида мутасаддилар томонидан бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот берилди.

Шунингдек, ёшлаш ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Зарурий профилактик чораларни янада кучайтириш бўйича судьяларнинг, педогог ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг таклифлари тингланди. Суҳбатлар жараёнида гиёҳвандликка қарши курашишга оид тарғибот материаллари тарқатилди.

 

Жахонгир Каримов,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Дилноза Хонбўтаева,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Абдимўмин Рахимов,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Зуфар Нарзиев,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Фурқат Рахманов,

Навоий вилоят суди судьяси

 

Баходир Алиқулов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan