Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026–2030-йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиянити тушунтириш юзасидан 2026 йилд 4 март куни Навбаҳор туманидаги 1-сонли мактабда жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг ташаббуси билан учрашув ўтказилди.
Судьялар томонидан ўтказилган тадбирда, Президент Фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда ёшларга маънавият ва маърифатни юксалтириш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, тадбирда гиёҳвандликнинг олдини олиш ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, одам савдоси, мажбурий меҳнатга қарши курашиш ва бу борда қабул қилинган қонунлар, жавобгарлик ва жиноятларни олдини олиш чоралари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Алишер Сайдуллаев,
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси
Козим Козиев,
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси