Pay. Apr 2nd, 2026

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралда “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони қабул қилинди, ушбу Фармоннинг 1-иловасида “Ўзбекистон — 2030” стратегияси мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари белгиланган бўлиб, IV-йўналиш “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши 74 – 89 – мақсадларни ўз ичига олади.

84-мақсад, “Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш” деб номланган бўлиб, унда жиноят иши юритувида ярашув институтидан фойдаланиш имкониятини 20 фоизга ошириш, судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларидан фойдаланиш даражасини 50 фоизга етказиш, кибержиноятларнинг умумий жиноятчиликдаги улушини 45 фоизгача камайтириш, ёшлар томонидан содир этилаётган олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни 3 фоизгача камайтириш, аёллар томонидан содир этилаётган олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни 3 фоизгача камайтириш, аҳоли кундалик ҳаётига бевосита таъсир қилувчи соҳаларда қабул қилинган жами 10 та асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, ҳар йили давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 300 нафар ходимларини инсон ҳуқуқлари бўйича махсус малака ошириш курслари билан қамраб олиш кўрсатгичларига эришиш мақсад қилинган.

 

Абдулло Аллаев,

Навоий вилоят суди раиси

 

Анвар Жумаев,

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan