Pay. Apr 2nd, 2026

Пайшанба – Ёшлар куни доирасида Навбаҳор тумани марказидаги “Ёшлар” марказида туман судининг судьялари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Сайдуллаев, туман судининг тергов судьяси К.Козиев, фуқаролик шлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раиси А.Жумаев ҳамда туман прокурори Б.Исоқовлар иштирок этди.

Учрашув давомида давлатимиз томонидан ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, ёшларнинг қизиқишлари ҳақида ўзаро суҳбат уюштирилди.

Шунингдек, ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026–2030-йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни, жумладан гиёҳвандликнинг олдини олиш ва уюшган жиноятчилик, одам савдоси, мажбурий меҳнатга қарши курашиш ва бу борда қабул қилинган қонунлар, жавобгарлик чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

 

Алишер Сайдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

 

Козим Козиев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси

 

Анвар Жумаев,

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan