Pay. Apr 2nd, 2026

Кармана туманидаги 15-сонли мактабда, жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Б.Имомов ҳамда туман ИИБ бошлиғи А.Икромовлар томонидан ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад жиноят йўлига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойил шахсларга қонун олдида жавобгарликнинг муқаррар эканини англатиш, уларни тўғри йўлга қайтариш ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлашдан иборатдир, — дейди жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Бобир Имомов.

Тадбир давомида суд раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўнгги йилларда қабул қилинган қатор муҳим ҳужжатлари мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтириб берилди. Хусусан, 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони, 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, 2026 йил 16 февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони ҳамда 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик холатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонлари, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ҳамда одам савдоси жиноятлари юзасидан йиғилиш иштирокчилари ҳамда ёшларга тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш якунида туман судининг раиси томонидан мактабда аъло баҳоларга таҳсил олиб келаётган ўқувчи ёшларга фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совға сифатида китоблар тақдим қилинди.

Бундай ҳуқуқий тарғибот тадбирлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, фуқароларда қонунга ҳурмат туйғусини шакллантириш, энг муҳими, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда самарали механизм сифатида хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan