Кармана тумани 5-сонли умумтаълим мактаби биносида жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Б.Имомов, Навоий туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров ҳамда жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судьяси З.Жумаевлар томонидан ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида судьялар томонидан мактаб ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўнгги йилларда қабул қилинган қатор муҳим ҳужжатлари мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтириб берилди. Хусусан, 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони, 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, 2026 йил 16 февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони ҳамда 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик холатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ҳамда одам савдоси жиноятлари юзасидан йиғилиш иштирокчилари ҳамда ёшларга тушунтиришлар берилди.
Бундай ҳуқуқий тарғибот тадбирлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, фуқароларда қонунга ҳурмат туйғусини шакллантириш, энг муҳими, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда самарали механизм сифатида хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Бобир Имомов,
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси
Шерзод Ғофуров,
Навоий туманлараро иқтисодий суди раиси
Зоҳиджон Жумаев,
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судьяси