Pay. Apr 2nd, 2026

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судларининг 2026-йил 1-чораги давомида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича Чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги сайёр суд мажлиси Хатирчи тумандаги “Абу Али Ибн Сино” номидаги саломатлик техникуми биносида ташкил этилди.

Сайёр суд мажлисида туман суди судьялари томонидан 2 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят иши, 55 нафар шахсга нисбатан 50 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, жиноят иши ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича судланувчиларга нисбатан ва ҳуқуқбузар деб топилган шахсларга нисбатан суднинг якуний қарорлари йиғилиш иштирокчилари кўз ўнгида эълон қилиниб., суднинг якуний қарори мазмун-моҳиятини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириш билан бир қаторда ушбу кўриб чиқилган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлиги, ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида туман судининг судьялари томонидан батафсил тушунтиришлар бириб ўтилди.

Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юзасидан 12 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича 12 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, маъмурий қамоқ жазоси тайинланган шахслардан 7 нафари суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун ундирилиши лозим бўлган маблағни тўламасликда ифодаланган ҳуқуқбузарлиги учун маъмуриқ қамоқ жазоси тайинланди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини эслатиш ҳамда шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, туман судининг судьялари томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 март куни “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зоʻравонлик ҳолатларининг олдини олиш боʻйича қоʻшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тоʻгʻрисида”ги ПФ-33-сонли Фармони қабул қилинганлиги маълум қилиниб, ушбу Фармоннинг асосий мақсади мамлакатимизда аёллар ва болалар ҳуқуқларини ишончли таʼминлаш, уларни ҳар қандай тазйиқ ва зоʻравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда бундай ҳолатларга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг мазкур ёʻналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирилган ҳолда самарали ёʻлга қоʻйиш эканлигини, бу эса аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зоʻравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришда хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, туман суди судьялари томонидан гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноий қилмишлар аҳолининг соғлиғи, жамиятнинг иқтисодий ва маънавий негизларига жиддий таҳдид солиб, оилавий муносабатларга ҳам салбий таъсир кўрсатади ҳамда бир қатор ижтимоий муаммолар келтириб чиқаришини, гиёҳвандлик ва уюшган наркожиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш орқали аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар саломатлигини ҳамда миллат генофондини самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-207-сонли Фармони қабул қилингани ҳам ушбу масаланинг нақадар долзарб эканини яққол намоён этиши таъкидлаб ўтилиб, ушбу Фармоннинг мазумн моҳияти йиғилиш иштирокчиларига тушантириб ўтилди.

Шунингдек, статистик таҳлилларга кўра 2025 йилда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ҳамда кучли таъсир қилувчи моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятлар ошганлиги, мазкур тоифадаги жиноятларнинг салмоқли қисми ёшлар томонидан содир этилаётганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари туман судининг судьялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони мазмун моҳияти юзасидан тушантиришлар бериб ўтилиб, “Ўзбекистон-2030” стратегиясинининг Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, туман суди судьялари томонидан мамлакатимизда коррупция, одам савдоси ва кибержиноятларини олдини оллиш ва унга қарши курашиш бўйича амалга оширилиб келинаётган ишлар, ушбу турдаги жиноятлар учун жавобгарлик ҳамда ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Йиғлиш якунида сайёр суд иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги томонидан аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, вояга етмаган ва ёшларни нарко жиноятларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида огоҳлигини ошириш ҳамда гиёҳвандликнинг барвақт олдини олишга қаратилган тайёрланган ведиороликлар билан таништирилди.

 

Шерзод Мамиров,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси

 

Аслиддин Норбеков,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси

 

Акром Хамраев,

Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan