Пайшанба – Ёшлар куни доирасида Нурота туманидаги 18-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида туман судининг раиси М.Хайитов томонидан ўқувчи ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида давлатимиз томонидан ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, ёшларнинг қизиқишлари ҳақида ўзаро суҳбат уюштирилди.
Шунингдек, ёшларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони, 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, 2026 йил 16 февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони ҳамда 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик холатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Мирзохид Хайитов,
Жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси