Pay. Apr 2nd, 2026

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги бешинчи минтақавий ҳудуд 36-сон манзил колониясида “Жиноят ишлари бўйича республика судлари томонидан чиқарилган хусусий ажримларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан” Чора-тадбирлар режасининг 4-банди ижроси юзасидан жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ҳудуддаги давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари билан суднинг хусусий ажрими ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда хусусий ажримининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаш масалалари юзасидан. Семинар машғулоти ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Шунингдек, Учрашув давомида Президентимизнинг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарорларида белгиланган вазифалар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026–2030-йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни, жумладан гиёҳвандликнинг олдини олиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Бундан таршқари  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги бешинчи минтақавий ҳудуд 36-сон манзил колониясида жазо муддати ўтаётган маҳқумларни ўталмай қолган озодликдан маҳрум қилиш жазосини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда ЖКнинг 74-моддасига асосан жазони енгилроғи билан алмаштириш билан боғлиқ илтимономалар сайёр суд мажлисида  кўриб чиқилиб шулардан  ЖКнинг 73-моддаси билан 8 та, ЖКнинг 74-моддаси билан 13та, жами 21та илтимосномалар кўриб чиқилиб қаноатлантирилди.

 

Азиза Мирзаева,

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan