Pay. Apr 2nd, 2026

“Ёшлар куни” муносабати билан Навоий давлат университети мактабгача ва бошланғич таълим факултетида фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьялари Н.Тўраева, Л.Шарипова, Д.Аминовалар ҳамда факултет декани, дотс.Г.Шамсидинова, факултет хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Ш.Хайдарова, факултет  тюторлари О.Юлдашева, Ў.Жўраевалар ва талаба-қизлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувнинг асосий мақсади – талаба-қизларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, уларни қонун устуворлиги руҳида тарбиялашдир.

Тадбир давомида судялар томонидан ёшларга ҳуқуқий маданиятни ошириш, қонунларга ҳурмат руҳида яшаш, фуқаролик масъулиятини ҳис этиш ҳамда жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашнинг аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, суд тизими фаолияти, судя касбининг масъулияти ва ушбу соҳада фаолият юритиш учун зарур билим ва кўникмалар ҳақида фикрлар билдирилди.

Учрашув давомида талаба-қизлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан судяларга мурожаат қилиб, амалий ҳаётда учрайдиган ҳуқуқий масалалар юзасидан зарур тавсиялар олдилар. Судялар эса ёшларга билим олиш, ўз устида мунтазам ишлаш ва жамият ҳаётида фаол бўлиш борасида қимматли маслаҳатлар бердилар.

Шунингдек, судьялар томонидан талаба қизларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони ҳамда 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик холатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Насиба Тураева,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси

 

Дилёра Аминова,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси

 

Лайло Шарипова,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan