Pay. Apr 2nd, 2026

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 31-декабрдаги “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли қарори асосида Зарафшон шаҳрида да ташкил этилган “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” бўйича ўқув курсларида никоҳланувчи ёшлар учун навбатдаги ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Машғулотлар давомида никоҳланувчи ёшларимизга оила муқаддаслиги, оила жамият таянчи эканлиги, оила қўрғонида фаровон яшаш сирлари, миллий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш, оила ҳақидаги дастлабки тасаввурларни янада бойитиш, оила иқтисоди ҳамда оилада эр ва хотиннинг ўрни каби долзарб мавзуларда маърузалар ўқилди.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди судяси А.Насриев ва адлия бўлими бош маслаҳатчиси О.Зойировлар томонидан бўлғуси оилаларга бахт тилашди.

Анвар Насриев,

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan