Pay. Apr 2nd, 2026

Навбаҳор туманидаги “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролари йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси К.Козиев ҳамда туман ИИБ ЖХХ бошлиғи Б.Эрнафасовлар томонидан маҳалла фаоллари иштирокида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад жиноят йўлига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойил шахсларга қонун олдида жавобгарликнинг муқаррар эканини англатиш, уларни тўғри йўлга қайтариш ҳамда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Тадбир давомида судьялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўнгги йилларда қабул қилинган қатор муҳим ҳужжатлари мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтириб берилди. Хусусан, 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2025 йил 3 ноябрдаги “Ахоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича коиплекс чора тадбирлар” тўғрисидаги Фармони, 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, 2026 йил 16 февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармони ҳамда 2026 йил 3 мартдаги “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик холатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонлари мазмун-моҳияти, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ҳамда одам савдоси жиноятлари юзасидан йиғилиш иштирокчилари ҳамда ёшларга тушунтиришлар берилди.

 

Козим Козиев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan