Қонунчиликда суднинг асосий вазифалари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатлиги назарда тутилган.
Шунингдек, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятининг юксак даражада бўлиши ҳамда шахснинг ўзга фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда ўз ҳуқуқларини амалга ошириши ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг одини олишдаги энг муҳим омиллардан биридир.
Айни шу мақсадда Навоий туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров, шу суд судьялари А.Хамидов ва Х.Саъдуллаев томонидан суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази меҳнат жамоаси иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирида сўзга чиққан маърузачилар соҳада коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик, давлат харидларига оид қонунчилик талабларига риоя қилиш, бюджет маблағларини тўғри ва мақсадли сарфлаш, мазкур ҳолатлар бўйича қонунсиз хатти-ҳаракатлар учун белгиланган жазо чоралари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир давомида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бу борада қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, шунингдек тадбиркорлик соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан тушунтириш бериб ўтилди.
Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.
Акбар Хамидов,
Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси
Бегзод Джумаев,
Навоий туманлараро иқтисодий суди судьяси