Навоий вилояти судида коррупцияга қарши курашиш масалаларига
бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Видеоконференцалоқа шаклида
ташкил этилган тадбирда вилоят суди ҳамда қуйи судлар судьялари, тизим
ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда мазкур йиғилиш тафсилотларига бағишланган кўрсатув намойиш
этилди. Тадбир иштирокчилари коррупцияга қарши курашиш борасида амалга
оширилиши лозим бўлган ишларни муҳокама қилдилар. Бу бўйича аниқ чора-тадбирлар
белгилаб олинди.
Шунингдек, йиғилишда Олий суд раисининг судьялар ва суд ходимларига
йўллаган мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилди. Мурожаатдан келиб чиқадиган
устувор вазифалар, жумладан, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш, тизимни
ҳалол-пок кадрлар билан тўлдириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига
риоя қилиш, одил судловни амалга ошириш каби жиҳатлар юзасидан фикр алмашилди.
Йиғилишда коррупциянинг олдини олиш юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалар
билдирилди ва коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб
олинди.
Навоий
вилоят суди матбуот хизмати