Инсон
ҳуқуқлари, барча инсонлар учун муҳим бўлган, мавзулардан бири ҳисобланади. Бу ҳуқуқлар, ҳар бир инсоннинг ҳаёти ва эркинлигини қамраб олган бўлиб,
фуқаролик, сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлардан ташкил топган. Шу билан
бирга, улар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, халқаро майдонда тан олинган
халқаро ҳуқуқий нормалар ва қонунларга асосланади.
Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида, агар
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг
қонунида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланиши белгиланган.
Сўнги
йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий – ҳуқуқий
базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий
қонунчиликда амалга ошириш ва халқаро мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан
ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тизимли
ишлар олиб борилмоқда.
Бугунги
кунда давлатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга,
жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та асосий шартномаси ва 4 та
факултатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши юзасидан
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталарга мунтазам
равишда миллий маърузаларни тақдим этиб келмоқда.
Шунингдек,
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига аъзо бўлганлиги
инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича халқаро талабларни бажаришга сидқидилдан
киришганлигини кўрсатади.
Инсон
ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияда суд-ҳуқуқ соҳасини янада демократлаштириш,
конституция устуворлиги, қонун олдида тенглик, инсонпарварлик, адолатлилик, суд
ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, суд жараёнида тортишув тамойилларини
татбиқ этиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, тергов устидан суд
назоратини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуи қабул қилинди.
Судларда
ишларни кўриб чиқишда адолатни, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш учун “Адолат” электрон
тизими жорий этилди.
Бундан
ташқари, суд-ҳуқуқ соҳасида маъмурий, жиноий, жиноят-процессуал ва жиноят –
ижроия қонунчилиги такомиллаштирилиб борилмоқда ҳамда инсонпарварлик тамойилига янада
мослаштирилмоқда.
Афв этиш ва
жамоат жамоат бирлашмаларининг кафиллиги
остида шахсларни жазодан озод қилишнинг мутлақо янги тизими жорий этилди.
Шу билан билан бир қаторда суд жараёнларида тенглик ва
тортишув тамойилларини тўлиқ жорий этиш, адвокатурани мустақил, ишончли
ҳуқуқни ҳимоя қилувчи институтга
айлантириш, малакавий юридик ёрдам сифатини ҳамда адвокат касбининг нуфузини
ошириш тизими такомиллаштирилди.
Асосий
қонунимизга “Miranda qoidasi”, “Xabiyes korpus” институти каби янги
ҳимоя воситалари киритилди.
Бугунги
кунда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига доир қонунларимиз етарли даражада халқаро
нормаларга мувофиқ такомиллаштирилди, шундай экан қабул қилинган
қонунларимизнинг тўлиқ ижроси ва қонун устуворлигини таъминлаш барчамизнинг
асосий вазифамиз бўлиб қолиши керак.
Роҳила Худайбердиева,
Навоий вилоят суди судьяси
Дилноза Хонбўтаева,
Навоий вилоят суди судьяси
Абдимўмин Рахимов,
Навоий вилоят суди судьяси
Зуфар Нарзиев,
Навоий вилоят суди судьяси