Навоий вилоят
суди томонидан ишлаб чиқарилган режа асосида вилоятда фаолият юритаётган ҳар
бир судья туман шаҳарлардаги мактабларга бириктирилиб, улар томонидан ҳар
ҳарфта ўқувчи ёшларга “Ҳуқуқий саводхонлик” йўналишида очиқ дарслар ўтказилиши
белгиланган.
Мана шу режанинг
ижросини таъминлаш борасида Навоий вилоят суди судьяси Б.Шерматов, фуқаролик
ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси А.Ҳамроев, Навбаҳор туманлараро
иқтисодий суди раиси Б.Джумаев, жиноят ишлар бўйича Навбаҳор туман суди раиси
А.Садуллаев ҳамда тергов суди судьяси К.Козиевларнинг иштирокида Навбаҳор
туманидаги 4 ва 5-сонли ўрта таълим мактаблари юқори синф ўқувчиларига “Ҳуқуқий
саводхонлик” йўналишида очиқ дарслар ўтказилди.
Ушбу очиқ дарс
соатида қатнашган 100 дан ошиқ ўқувчи ёшлар ҳуқуқ соҳасидаги ўзининг
қизиқтирган саволлари билан иштирок этиб, берилган саволларига жавоблар олди
Ўтказилган бу каби
тадбирлар ўқувчи ёшларни ҳуқуқ соҳасидаги билимларини мусатаҳакамлашга ҳамда ўз
навбатида уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга хизмат қилишини
инобатга олиб, келгусида бу тарғибот тадбирларни жонлантиришга келишиб олинди.
Шерматов Беҳзод,
Навоий вилоят судининг
судьяси
Сайдуллаев
Алишер,
Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
Козиев Козим,
Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг тергов судьяси
Хамраев Акрам,
Фуқаролик ишлари бўйича
Навбаҳор туманлараро судининг раиси
Джумаев Бекзод,
Навбаҳор туманлараро
иқтисодий судининг раиси