Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ
ислоҳотлари замирида аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний
манфаатларини таъминлашдек устувор вазифалар мужассам.
Айтиш жоизки, суд ҳокимияти мустақиллигини, судлар
фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга
оширилмоқда, бу фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.
Учқудуқ туман судлари томонидан НКМК
АЖ Шимолий кон бошқармаси биносида, Шимолий кон бошқармаси, Навоийуран ДК,
Учқудуқ туман Бандликка кўмаклаши маркази ҳамда Учқудуқ туман адлия бўлими
ходимлари ва кадрлар билан ишлашга масъул бўлган ходимлар иштирокида
«Меҳнат қонунчилигига оид нормаларнинг мазмун моҳияти, шунингдек иш
берувчи ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан семинар машғулоти ҳамда
ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Ушбу семинар машғулотида иш
берувчи ва ходимлари ўртасида меҳнат муносабатларини тўғри йўлга қўйиш ҳамда
амалиётда меҳнат қонунчилиги нормаларини тўғри қўллаш юзасидан тушунтиришлар
бериб ўтилди.
Шунингдек, янги қабул қилинган
қонунлар жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги
“2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш
бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг 2025 йил 28 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини
янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
ЎРҚ-1022-сон қонунининг мазмун моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.
Тадбир давомида туман ҳудудида содир этилган
жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини янада кучайтириш, ажримларнинг
олдини олиш, алимент ундириш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар
бўйича суҳбатлашилди.
Шунингдек, ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг
мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Жумаев Анвар,
Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси
Қурбонов Акмал,
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси
Хомидов Шерали,
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг тергов судьяси