Skip to content
Yak. Apr 20th, 2025

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси М.Хайитов ва тергов судьяси З.Утамуродовлар иштирокида, Ғозғон шаҳридаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид муаммо ва масалалари юзасидан саволларига жавоб берилди.

 

Мирзохид Хайитов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси

 

Зарифжон Утамуродов,

Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг тергов судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan