Skip to content
Shan. Apr 19th, 2025

Жорий йилнинг 11 апрель куни бўлиб ўтган ушбу учрашувда марказ раҳбарияти ва масъул ходимлари, касбий кўникмаларни шакллантириш мақсадида марказда амалиёт ўтаётган ташкилот ходимлари, хусусан ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ва ҳуқуқшунослар иштирок этишди.

Мазкур учрашувда Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Ф.Бахронов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида сўзлаган нутқида кўтарилган масалаларга иштирокчиларнинг эътибори қаратилиб, аниқ мисоллар ёрдамида Коррупция-миллат тараққиётининг кушандаси” эканлиги атрофлича тушунтириб берилди.

Шунингдек, кун тартибига қўйилган мавзулар долзарб бўлганлиги сабабли тадбир сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга судья томонидан атрофлича жавоблар берилди.

 

Бахронов Фахриддин,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan