Коррупцияга қарши курашиш давр талаби, бу
иллат оғир оқибатларга олиб келишини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида
жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси Ш.Мамиров томонидан Хатирчи туман
Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида каррупцияни олдини олишга қаратилган масалалар
бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Йиғилишда, туман суди раиси дастлаб
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга
қарши курашиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган
муҳим вазифалар, корупсияга қарши курашиш, унга нисбатан муросасизлик ҳиссини
шакллантириш ва ушбу иллатга қарши курашиш борасида мамалакатимизда олиб
борилаётган чора-тадбирлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида
тушунтиришлар берилди.
Барча тизимда коррупция ҳолатларини
келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш,
коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш,
коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш талаб этилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши
курашиш тўғрсида”ги қонунига асосан, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат
ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир
чора-тадбирлар устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупцияга
қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади.
Судлар томонидан коррупция билан боғлиқ жиноят содир
этган шахсларга нисбатан ишлар кўрилиб, қонунга асосан тегишли жазо чоралари
қўлланаётган бўлсада, барча соҳаларда коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир
этилиши давом этаётганлиги, жумладан, тиббиёт соҳасида ҳам жамиятнинг
ривожланишига асосий тўсиқлардан бўлган бу каби жиноятларни содир этилаётганини
кузатиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Барча соҳаларда каби тиббиёт соҳасида ҳам
ушбу иллатга қарши курашиш, уни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим
бўлган ишлар юзасидан гапириб ўтиб, статистик маълумотларга кўра биргина
2025 йилнинг 1-чорагида вилоят миқёсида туман, шаҳар судлари
томонидан тиббиёт соҳасида коррупция билан боғлиқ содир этилган 3 та жиноят иши
кўриб чиқилган ва айбдор шахсларга жазо чоралари қўлланганлиги, судлар томонидан кўрилган коррупциявий
жинояти учун соҳа ходимлари ҳам жиноий жавобгарликка тортилганликлари, ушбу
жиноий қилмишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида батафсил сўз юритилди.
Йиғилиш якунида туман суди раиси
томонидан йиғилиш иштирокчиларига хизмат вазифасини амалга ошириш жараёнида
қонун талабларига зид бўлган ташқи таъсирларга берилмаслик, у ёки бу харакатни
амалга ошириш ёки харакатсизлиги учун пул-моддий қимматликлар, қимматбахо
буюмлар ва хизматлар кўринишида хақ олмаслик, ўз вазифаларини суиистеъмол
қилмасликлари лозимлигини, хизмат фаолияти давомида пора олиш ва беришда
воситачилик қилмаслик, шу билан бирга, ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан
бажаришлари лозимлиги тушунтирилди.
Мамиров
Шерзод,
Жиноят
ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси
Норбеков
Аслиддин,
Жиноят
ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси