Skip to content
Yak. Apr 20th, 2025

Хусусий ажрим қонун ҳужжатлари асосида судларга юклатилган муҳим вазифаларни бажаришнинг процессуал воситаларидан бири сифатида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, жамиятда қонунга ва судга нисбатан ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш каби муҳим вазифаларни амалга оширувчи ҳамда қонунчилик ҳужжатларини бузилиш ҳолатларига ва уни бузаётган шахсларга нисбатан суд томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.

Шундай экан, суд томонидан қабул қилинган хусусий ажрим аниқ мақсадга қаратилган ва таъсирчан бўлгандагина ўз натижасини беради, акс ҳолда суд ҳужжати оддий қоғоздан фарқ қилмай қолади.

Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси давлат муассасаси билан боғлиқ низо юзасидан суд муҳокамасида аниқланган давлат муассасаси тизимидаги корхона мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини баратараф этиш ва келгусида такрорламаслик мақсадида 2025 йил 14 март кунида хусусий ажрим қабул қилиниб, ижросини таъминлаш учун Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси давлат муассасасига юборилган эди.

Суднинг мазкур хусусий ажрими муҳокамаси Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси давлат муассасаси тизимидаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари  ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари иштирокида ўтказилиб, хусусий ажримда қайд этилган қонунбузилиш ҳолатлари танқидий жиҳатдан кўриб чиқилди ва тегишли чора тадбирлар белгилаанди.

Шу куннинг ўзида, судьялар томонидан Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси давлат муассасаси ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида учрашув ташкил этилиб, унда давлатимиз раҳбарининг жорйи йилнинг 5 март кунида Коррупцияга қарши курашииш миллий кенгашида сўзлаган нутқидан келиб чиқувчи муҳим вазифалар, коррупцияга қарши курашииш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан фикр мулоҳазаалар билдирилди.

 

 

Қаҳҳоров Турғунбой,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Умаров Нурбек,

Навоий вилоят судининг судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan