Chor. Apr 15th, 2026

Навоий шаҳар ҳокимлиги биносида низоли ҳолатдаги оилалар иштирокида навбатдаги муҳокама йиғилиши ташкил этилди. Муҳокамада Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Ғайрат Якубов ва бошқа масъул идоралар вакиллари иштирок этди.

Муҳокама давомида 2 жуфтлик яраштирилди ва 8 та оилага ярашиб кетишлари учун қўшимча муҳлат берилди.

Муҳокамалар давомида психологик маслаҳатлар берилди, ҳуқуқий тушунтиришлар ўтказилди ҳамда яраштиришга оид амалий чоралар кўрилди. Айниқса, фарзандлар тақдири, уларнинг руҳий ҳолати, тарбияси ва оилавий муҳитдаги барқарорликнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

 

Ғайрат Якубов,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan