Қонунчиликда суднинг асосий вазифалари фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлари, халқаро шартномаларида, шунингдек инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда кафолатланган ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини, давлат ва жамоат манфаатларини, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатлиги назарда тутилган. Шунингдек, жамиятда аҳолининг ҳуқуқий билими ва маданиятининг юксак даражада бўлиши ҳамда шахснинг ўзга фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилган ҳолда ўз ҳуқуқларини амалга ошириши ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг одини олишдаги энг муҳим омиллардан биридир. Айни шу мақсадда Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси У.Раупов, Навоий туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров ҳамда Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Б.Имомовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг олий юридик кучга эга асосий қонун сифатидаги аҳамияти, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар, судларга мурожаат қилиш тартиби, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ва коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган қатъий чора-тадбирлар хусусида Кармана тумани “Боғишамол” МФЙ фуқаролари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Шунингдек, ҳуқуқий тарғибот тадбиридан сўнг фуқароларнинг судларга бўлган мурожаатларини улар учун қулай бўлган жойда қабул қилинишини таъминлаш мақсадида сайёр учрашув ташкил этилиб, аҳолининг мурожаатлари тингланди ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ўтказилган мазкур тадбир жараёнида маҳалла ҳудудида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон берган омиллар, мазкур қилмишлар учун жавобгарлик ва жазо чоралари хусусида батафсил маълумот берилиб, ушбу ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган чоралар, хусусан аҳоли, айниқса ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, ёшларни касбга йўналтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ёшлар маънавиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиб, оилавий ажримларнинг олдини олиш чораларини кўриб бориш зарурлиги билдириб ўтилди.
Шерзод Ғофуров,
Навоий туманлараро иқтисодий судининг раиси
Бобир Имомов,
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси
Умиджон Раупов,
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси