Ушбу давра суҳбати давомида суд ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Хусусан, давра суҳбати давомида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида тушунтиришлар берилди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 3-моддасига кўра, давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўлов бўлиб ҳисобланади.
Қонуннинг 5-моддасига кўра, иқтисодий судларда давлат божи иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан, низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахс сифатида ишга киришиш ҳақидаги аризалардан, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризалардан, иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорлари, иш юритишни тугатиш ҳақидаги, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги, суд жарималарини солиш ҳақидаги ажримлар устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги аризалардан, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорлари юзасидан низолашиш тўғрисидаги, арбитражнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тўғрисидаги, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги ишлар бўйича иқтисодий суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, чет давлат судининг, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги аризалардан, чет давлат судининг, арбитражнинг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги ишлар бўйича суд ажримлари устидан бериладиган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятларидан, шунингдек иқтисодий судлар томонидан ҳужжатларнинг дубликатларини ва кўчирма нусхаларини берганлик учун ундирилади.
Давра суҳбати давомида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги
1032-сонли Қонуни тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Мазкур Қонунга кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8,9-моддаларига ўзгартиришлар киритилди.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддаси 29-банд билан тўлдирилди. Мазкур 29-банда иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчилар-тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилинганда давлат божидан озод этилиши белгиланди.
Шунингдек, 9-модданинг 2-қисмига мувофиқ даъво талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорида мутаносиб равишда ундирилади.
Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг киритилиши иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчи корхоналарга енгиллик беради. Амалиётда иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчи корхоналар иқтисодий судларга даъво аризалар киритганда даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлаган ҳолда амалга оширилар эди. Мазкур норманинг мавжудлиги сабабли Навбаҳор туманлараро иқтисодий судига “Худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан даъво аризалари киритилмаган Даъво аризаси киритиш учун давлат божидан озод бўлган прокуратура органлари, савдо-саноат палатасига мурожаат қилиб улар орқали даъво аризалар киритилар эди.
Тахлиллдар шуни кўрсатадики, электр таъминоти корхоналари Навбаҳор туманлараро иқтисодий судига 2024 йилда 39 та даъво аризалар прокуратура органлари томонидан “Худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб даъво аризалари киритилган бўлиб, 38 та даъво аризалар қаноатлантирилган, 1 та даъво ариза рад этилган.
Шунингдек, давра суҳбати давомида судларга коммунал хизматлар тўлови бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган талаб билан суд буйруғи бериш тўғрисида ариза билан, қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилиш мумкинлиги, мурожаат қилинганда қандай ҳужжатлар илова этилиши, судда уларни кўриб чиқиш муддати ва тартиби, қайтариш, қабул қилишни рад этиш ҳолатлари, ишларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш, ҳал қилув қарорлари бўйича ижро варақаси бериш тартиби тўғрисида атрофлича тушунтиришлар берилди.
Джумаев Бекзод,
Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси
Хамраев Акрам,
Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раиси