Chor. May 27th, 2026

Семинар машғулотида жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси А.Исоков, шу суднинг тергов судяси Д.Эргашева, Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси Ш.Ғофуров ҳамда ИИБ бошлиғи ўринбосари Н.Хайдаровлар суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлар, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, шунингдек амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида иштирокчилар билан очиқ мулоқот тарзида фикр алмашилди.

Жиноятчиликка қарши курашишда ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни олдини олишда идоралараро ҳамкорлик, қонун нормаларини тўғри қўллаш ва фуқаролар ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиш чора-тадбирлари борасида амалга оширилаётган вазифалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилганларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

 

Исоков Анвар,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси

 

Эргашева Дилобар,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг тергов судьяси

 

Ғофуров Шерзод,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

By admin

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan